КЕНТ

КЕНТ (Kent) Рокуэлл (1882.21.6, Тарритуан, Нью-Йорк — 1971.13.3, Пла-теберг) — америкалик ёзувчи, рассом ва жамоат арбоби. Ёзувчилик фаолияти 1920 й. дан бошланган. «Ёввойи ўлка» китоби Алёска саёҳати кундаликлари асосида юзага келган. Оловли Ер ўлкасига сафари натижасида «Саёҳат» (1924) китобини яратган. «Йўналиш № dy E» (1930), «Саламина» (1935) қиссаларида Гренландия аҳолисининг урф-одатлари ва табиати акс эттирилган. Уларда эскимосларнинг маънавий дунёси ва машаққатли ҳаёт тарзи ўзига хос қувноқ мутойиба воситасида тасвирланган. «Менинг нуқтаи назарим» (1940), «Жаноблар, бу мен!» (1955) аерлари ўз таржимаи ҳолига асосланган. Кент реалист рассом сифатида Америка санъатининг энг яхши анъаналарини давом эттирган, ўз китобларига кўплаб суратлар ишлаган. Кентнинг «Денгиз заҳматкашлари» (1907), «Мэн штатидаги бурун қиш оғушида» (1906), «Баҳор изтироблари» (1908), «Қизим Клара» (1915), «Рассом Гренландияда» (1929) каби полотнолари машҳур.