КЕННЕДИ

КЕННЕДИ (Kennedy) Жон Фиджералд (1917.29.5, Бруклайн, Массачусетс — 1963.22.11, Даллас, Техас) — АҚШнинг 35-президенти (1961—63), Демократлар партиясидан сайланган. АҚШ флоти офицери (1941-45), АҚШ контресси аъзоси (1947—61). Президентлик даврида ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар дастури (қашшоқликка қарши курашиш, қора танли аҳолининг фуқаролик ҳуқукларини ҳимоя қилиш ва б.)ни олға сурган. Ҳарбий блоклар ва АҚШ қуролли кучларини мустаҳкамлаш тарафдори бўлган. Шу билан бирга СССР б-н бўлган муносабатларда бирмунча реалистик йўл тутиш йўлидан борган; атмосфера, космик фазо ва сув остида ядро қуроли синовини тақиклаш тўғрисидаги Москва битимини имзолаган (1963). Далласда суиқасд қурбони бўлган.