КЕНГЯЙЛОВ

КЕНГЯЙЛОВ — Кўксув тизмаси таркибидаги тоғ (Тошкент вилояти). Унинг сувайирғичидан ЎзР билан Қирғизистон Республикаси давлат чегараси ўтади. Кенгяйлов жан.-ғарбда Чопкамиш (2680 м), шим.-шаркда Алём довонлари (1995 м) оралиғида. Энг баланд жойлари жан.-ғарбда 2758 м, шим.-шарқда 2664 м. К. антиклиналь структура. Қуйи карбоннинг юқори турне кичик яруси ётқизиқлари (кўксув горизонти) тўқ кулранг оҳактошлардан иборат. Тоғ ён бағирларида жигарранг тупроклар тарқалган. Сийрак арча, ёнғоқ, бодом, дўлана, тоғолча, ўт ўсимликлари ўсади. Ёзги яйлов сифатида фойдаланилади.