КЕНГ БУРУНЛИ МАЙМУНЛАР, америка маймунлари, янги дунё маймунлари (Platyrrhina) — одамсимон маймунлар секцияси. Тор бурунли маймунлардан мустақил ҳолда, аксарият дарахт муҳитига мослашиш ва юқори даражада ихтисослашиш туфайли келиб чиққан. Филогенетик жиҳатдан Шим. Америка узун-товон маймунлари билан боғлиқ. Бурун тўсиғи кенг, бурун тешиклари четга қараган. Думи, одатда, танасидан узун, айрим турларида тутувчи органга айланган. Лунж халталари ва қуймич сўғаллари бўлмайди. 1 катта оиласи (Сеboidea), 2 оиласи (қисқичдумли ва ўйноқи маймунлар), 60 га яқин тури бор. Марказий ва Жан. Америка ўрмонларида тарқалган, 18 тури ва 2 кичик тури Халқаро Қизил китобга киритилган.