КЕНДРЮ

КЕНДРЮ (Kendrew) Жон Коудери (1917.24.3, Комптон, Беркшир) — инглиз биокимёгари. Лондон қироллиги жамияти аъзоси (1960 й. дан). Рентгеноструктуравий анализ усули билан оқсил молекулаларининг тузилишини таҳлил қилган. Миоглобин оқсили молекуласидаги полипентид занжирларнинг фазовий жойлашишини илк бор аниқлаган (1957); унда 1951 й. да Л. Полинг башорат қилган аспираллар мавжудлигини исбот қилиб, унинг тузилишини кўрсатиб берган (1959). Нобель мукофоти лауреати (1962, Перуц билан ҳамкорликда).