КЕЛЬТЛАР

КЕЛЬТЛАР (галлар) — мил. ав. 1-минг йилликнинг 2-ярмида ҳоз. Франция, Бельгия, Швейцария, Германиянинг жан. қисми, Австрия, Шим. Италия, Шим. ва Ғарбий Испания, Британия о. лари, Чехия, қисман Венгрия ва Болгария худудида яшаган қад. ҳинд-европа қабилалари. Юнонлар уларни галатлар, римликлар эса галлар деб аташган. Энг йириклари: бойлар, гельветлар, белглар, секванлар, эдуилар ва б. Мил. ав. 1-а. нинг ўрталарига келиб римликлар томонидан бўйсундирилган.