КЕЛТИРМА ТУПРОҚЛАР, ювиб келтирилган тупроқлар — қия, нишаб ерлар этагида, сой ва йирик жарликлар тубила тўпланиб ҳосил бўлган тупроқлар. Суғориш, атмосфера ёғинлари ва эриган қор сувлари нишаб ерлардан устки қатламдаги унумдор тупроқларни ювиб, сув оқими тезлиги суслашадиган этакларга қадар оқизиб кетади. Келтирма тупроқларнинг ранги тўқ бўлиб, чиринди, азот, фосфор, калий ва б. Озиқ элементларига бой. Уларнинг унумдор қатлами (гумусли горизонт) текисликдаги ерларникига нисбатан қалинроқ. Улардан юқорироқца жойлашган ювилган тупроқларга Караганда гранулометрик таркиби оғирроқ, карбонатли катламнинг устки қисми сернам. Аммонификацияловчи, спора ҳосил қилувчи ва б. бактерияларга бой.
Экинлар Келтирма тупроқларда яхши усади. Келтирма тупроқларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш учун суғориш ва ўғит меъёрларини табақалаштириб (ювилган тупроқларга нисбатан кам микдорда сув ва ўғит) бериш керак.