КЕЛИН САЛОМ — никоҳ тўйи маросимларидан. Келин салом туркий ва б. халқларда турли шаклларда учрайди. Келин тушган куннинг эртасига эрталаб куёвнинг ота-онаси ва яқинларига ҳурмат юзасидан ўтказилади. Маҳалланинг дастурхончиси ёки Келин саломни бошқарувчи келинни ясантириб, юзига парда ёпган ҳолда ҳовлига олиб чиқади, қизиқ гаплар, ҳикматли сўзлар, байтлар билан келин ёнига келувчиларга мурожаат қилган. Келин жим турганча гaп кимга қаратилган бўлса, ўшанга қараб таъзим қилган. Баланд овоз билан биринчи бўлиб, қайнота, сўнг қайнона номини айтиб Келин салом дейди. Келин салом куёв ота-онасидан бошланиб, оиладаги энг кичик болаларгача, қўниқўшниларга ҳам бағишланган.
Келин таъзим билан эгилиб қайнота ва қайнонасига салом қилади, улар салом жавобини бериб, келиннинг бошига кўрмана қўядилар. Сўнг куёвнинг акаукалари қариндош ва яқинлари навбат б-н келиб, дастурхончи қўлига кўрмана (одатда пул, мато, рўмол ва б.) берадилар. Дастурхончи уларга келин номидан турли совғалар (кийимлик, рўмол, белбоғ ва б.) топширади (яна. қ. Бет очар).
Ад.: Бўриев О., Шоймардонов И., Насриддинов К,., Ўзбек оиласи тарихидан, Т., 1995.