КЕЛГИНБОЕВ Ниёз Сулаймонович

КЕЛГИНБОЕВ Ниёз Сулаймонович (1914.23.2, Андижон – 1978.1.11, Тошкент) — терапевт, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1965), тиббиёт фанлари дри (1963), проф. (1967). ТошТИни тугатган (1935). Тошкент Врачлар малакасини ошириш ин-ти терапия кафедрасида интерн-врач (1936—39), ТошТИ патофизиология кафедрасида ассистент (1939), ҳарбий қисмларда врач (1940— 45), ТошТИ госпиталь терапия кафедрасида ассистент (1945—50), доцент (195058). Ўлка медицинаси и. т. институтида фармакотерапия лаб. си (1959—67), 1967 й. дан бўлими мудири. Илмий ишлари фармакологияга оид. Кимёгар, ботаник ва фармакологлар билан ҳамкорликда строфантинни топиб, клиникага жорий этган. Юрак касалликларини гликозидлар билан даволаш устида тадқиқот олиб борган.