КЕЛДИ МУҲАММАД, Султон Муҳаммад (? — 1532/33) — шайбонийлардан. Шоҳруҳия ш. ва вилоят (ҳокимитахм. 1517й. дан). Отаси Суюнчхўжахон вафот этгач, Тошкент ш. ва вилоят ҳокими. Шайбонийхон даврида тархонликка кўтарилган. Шайбонийларнинг Шим. га қилган ҳарбий юришларида қатнашган, натижада Сирдарё бўйидаги бир қанча мулкларни қўлга киритган. Шайбоний султонларнинг Хуросонга юриши пайти (1528—29)да Марвни эгаллаган.
Келди Муҳаммад шеърият, илм-фанга қизиққан. Саройида адабий баҳслар уюштирган. Замонасининг етук адиблари билан суҳбат қуришни ёқтирган, хусусан, 1518 й. у машҳур адиб Зайниддин Восифийни Самарқанддан ўз ҳузурига (Шоҳруҳияга) чақиртириб олган. Келди Муҳаммаднинг топшириғи б-н сарой тарихчиси Абдуллоҳ Насруллоҳий «Зубдат ул-осор» асарини ёзган.
Ад.: Восифий Зайниддин, Бацоеъ ул-вақоеъ (Нодир воқеалар), [таржимон Н. Норқулов], Т., 1979; Ахмедов Б. А., Историко-географическая литература Средней Азии XVI—XVIII вв.,] Письменные памятники], Т., 1985.