КЕФАЛИНИЯ

КЕФАЛИНИЯ — Грециянинг ғарбий соқиллари яқинидаги орол, Иони о. ларининг энг йириги. Майд. 752 км2. Оҳактошли плато ва массивлардан иборат, энг баланд жойи 1628 м (Энос тоғи). Ўрта денгиз бўйига хос буталар ўсади, ўрмонлар учрайди. Энос миллий парки ташкил этилган (1962). Цитрус усимликлар, тамаки етиштирилади; зайтун-зор ва токзорлар бор. Йирик порт шаҳри — Аргостолион.