КЕЧКЕМЕТ

КЕЧКЕМЕТ — Венгриянинг марказий қисмидаги шаҳар. Бач-Кишкун медьесининг маъмурий маркази. Дунай ва Тиса дарёлари оралиғида. Аҳолиси 105 минг киши (1997). Транспорт йўллари тугуни. Машинасозлик (жумладан, қ. х. машинасозлиги, радиотехника, станоксозлик), пойабзал, ёғочсозлик, озиқовқат (виночилик, мева ва сабзавот консервалаш, спирт-арақ, ун тортиш) саноати корхоналари мавжуд; қурилиш материаллари ишлаб чиқари-лади. Қ. х. илмий тадқиқот ин-ти бор. Анъанавий қ. х. ярмаркалари ўтказилади.