КАЗУАРЛАР

КАЗУАРЛАР, Австралия туяқушлари (Casuariiformes) — кўкрак-тожсиз, яъни югурувчи қушлар туркуми. Иккита оилага бирлашган 14 тури бор (3 тури эму оиласига, 11 тури Казуарлар оиласига киради). К. Австралияда ва унинг атрофидаги Янги Гвинея, Тасмания, Серам ва Ару каби оролларда тарқалган (Австралия туякушлари номи ҳам шундан). Казуарларнинг бўйи 1,8 м, оғирлиги 80—90 кг гача. Оёклари кучли, уч бармокли. Казуарлар учолмайди, яхши югуради, қалин тропик ўрмонларда яшайди. Хас-чўплардан ерда уя қуради, 3—5 та тухум қўяди. Тухумни эркаги босади. Тухумдан 1,5 — 2 ойда жўжа очади. Казуарлар мевалар ва уруғлар билан озикланади.