КАЗБЕК

КАЗБЕК (грузинча Мкинвари — музли; осетинча Урсхох — оқ тоғ) — Катта Кавказнинг Ён тизлшсидаги чўққи, Грузияда. Бал. 5033 м. Ён бағирлари субальп ўтлоқлари, ундан юқориси мангу қор билан қопланган. Музликлар (умумий майд. 135 км2) бор. Гергет музлигида баланд тоғ метеорология ст-яси жойлашган. Альпинизм ва туризм р-ни.