КАЗАРМА

КАЗАРМА (итал. caserma, лот. casa — уйча) — ҳарбий қисм шахсий таркибини доимий жойлаштириш учун мўлжалланган турар жой; хизмат ва ўқув хоналарига эга бино. Қўшинларни жойлаштириш учун дастлабки махсус иншоотлар қад. Рим, Карфагенда мавжуд бўлган. Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларида — ҳар бир рота ва алоҳида взвод учун махсус Казарма белгиланган.