КАЗАКОВ Матвей Федорович

КАЗАКОВ Матвей Федорович [1738, Москва — 1812.26.10 (7.11), Рязань] — рус меъмори. 18-а. рус меъморлигида классицизм асосчиларидан бири. Казаков ишларида кенг шаҳар қурилишининг оқилона планли ечими билан меъморий шаклнинг кжсаклиги гармоник уйғунлашган. Жамоат бинолари ва турар жой турларини, 18-а. охири ва 19-а. бошларидаги Москванинг катта шаҳар бўшлиғи ва кўламидаги қурилиш хусусиятини ишлаб чиққан (Кремлдаги сенат, 1776—87; ун-т биноси, 1786 — 93; Демидов, 1779—91 ва Губина, 1790-й. лар уйқўрғонлари ва б.) Москва бош планини тузишда раҳбарлик қилган. Меъморий мактаб ташкил қилган.