КАЗАКОВ Жуматой Жуммиевич

КАЗАКОВ Жуматой Жуммиевич (1938.15.7, Беруний тумани) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1995). Чоржўй пед. интини тугатган (1969). 1969 й. дан Беруний туманидаги 15-, 1974—97 й. ларда 39-мактабда туркман тили ва адабиёти ўқитувчиси. Дарсларни янги педагогик технология асосида кўргазмали қуроллар воситасида ўтган.