КАЮТА

КАЮТА (голландча kajuit) — кеманинг экипаж аъзолари ёки йўловчилари учун турар жой. Замонавий кемалардаги Каютада экипажлар учун 1 — 2 та, йўловчилар учун 1—4 та ўрин бўлади. Каюта бир ёки бир неча хоналардан (мас, кабинет, ётоқхона, ваннахоналардан) иборат бўлиши мумкин.