КАЙҚУБОД

КАЙҚУБОД, Кави Кавата Эрон мифологиясида ва афсонавий тарихида каёнийлар сулоласи асосчиси. «Шоҳнома»га кўра, Гаршасп вафотидан сўнг подшоҳ тахти бўш қолган. Зол ва Рустам Кайқубодни чақиртирадилар, Рустам Кайқубодни Албурз тоғи ён багридан топади. Кайқубод шохлиги даврида Афросиёб бошчилигидаги Турон қўшини тор-мор қилиниб, Эрон билан Турон ўртасидаги чегара Жайхун (Амударё) бўйлаб белгиланган, мамлакатда бир оз муддатга тинчлик, осойишталик қарор топган, деб нақл қилинади.