КАЙНОТИП TOF ЖИНСЛАРИ

КАЙНОТИП TOF ЖИНСЛАРИ (юн. kainos — янги ва typos — шакл, тур) ёшидан қатъи назар иккиламчи жараёнлар таъсирида ўзгаришга учрамаган ёки жуда кам учраган эффузив ва интрузив магматик тоғ жинслари. Исландиянинг учламчи даврга мансуб анча ёш базальтлари ва долеритлари (16 млн. йилдан кам) кўп ҳолларда хлоритлашган ва кад., палеотип кўринишига эга. 19-а. нинг 2-ярмигача геол. да дастлабки шаклида сақланган жинс, албатта ёш, ўзгаргани эса қад. деган фикр мавжуд бўлган. Лекин, кейинроқ, ёш жинс ҳам тектоник (катаклаз, милонитизация) ва гидротермал таъсир натижасида дастлабки шаклини йуқотиши мумкинлиги аниқланган (норвегиялик петрограф В. К. Брегер, россиялик петрограф Ф. Ю. Левинсон-Лессинг). Кайнотип tof жинслари терминини замонавий изохлашда унинг ёши ҳисобга олинмайди. Кайнотип tof жинслари кучли ўзгаришга учраган ва шунинг учун «қадимги»га ўхшаб кўринган палеотип тоғ жинсларита қарама-қарши қўйилади.