КАЙМАНСИМОН ТОШБАҚАЛАР

КАЙМАНСИМОН ТОШБАҚАЛАР (Chelydridae) — тошбақалар оиласи. Қорин косаси кичкина, бут шаклида, орқа косаси катта, кам букилган, жағлари бақувват, оёғи кучли, панжалар ораси парда билан қопланган, думи танасининг ярмига тенг. Каймансимон тошбақаларнинг 2 уруғи, ҳар бир уруғида 1 тадан тури бор. Йиртқич. Вакилларидан бири тишлоғич тошбақа , уз. 90 см ча (косаси 40 см), вазни 20 кг ча. Америкадаги дарё, кўл ва ботқоқларда учрайди. Қумой тошбақа чучук сув тошбақалари орасида энг йириги: бўйи 140 см ча (косаси 40 см ча), вазни 60 кг ча. Асосан, балиқлар билан озикланади. ОвланадиКАЙНОЗОЙ, к а й н о з о й эратемаси (эраси) (юн. Kainos — янги ва zoe — ҳаёт) — Ер пўсти қатламлари стратиграфик шкаласининг энг ёш эратемаси (гуруҳи), ҳоз. даврни ҳам ўз ичига олади (қ. Геохронология). К. номи 1841 й. да инглиз геологи Ж. Филлипс томонидан киритилган. Каймансимон тошбақалар бундан 66 млн. йил муқаддам бошланган деб тахмин қилинади. Палеоген, неоген ва тўртламчи (антропоген) система (давр)ларига бўлинади. Қитъа ва океанларнинг, умуман, ер сатҳининг ҳоз. қиёфаси, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг шаклланиши, инсоннинг пайдо бўлиши Каймансимон тошбақалар билан боғлиқ.

Геологик тадқиқотлар Каймансимон тошбақаларда сут эмизувчи ҳайвон турларининг кўпайганини, сув ва қуруқликдаги жониворларнинг тараққий этиши учун қулай шароит бўлганлигини кўрсатади. Каймансимон тошбақалар бошларида (палеоген даврида) машҳур Гондвана материги бир неча майда бўлакка бўлиниб, Жан. Америка, Африка, Австралия материклари ҳосил бўлган. Бу даврда ҳоз. Осиё қигъасининг катта қисмида денгиз бўлган. Неоген даври охири ва туртламчи даврларда тоғ ҳосил бўлиш жараёни кескин кучайганлиги натижасида денгиз суви бу ерлардан чекинган. Каймансимон тошбақаларда альп бурмаланиши босқичига боғлиқ равишда кучли тектоник ҳаракатлар содир бўлган. Тинч океан чекка қисмлари, Европа жан. ва Осиёда баланд тоғ занжирлари юзага келди, яъни Альп, Карпат, Қрим, Кавказ, Помир, Тяньшан, Ҳимолай ва б. тоғ тизмалари қад кўтарди. Бу босқичда океанларнинг чуқурлашиш ва кенгайиш жараёнлари давом этди. Тўртламчи даврда табиий шароит бир неча бор ўзгариб, жуда катта майдонларни музликлар қоплаган. Ер юзининг ривожланиши, қитъа ва океанлар шаклининг ўзгариши тоғ ва чўкмаларнинг пайдо бўлишига, иклимнинг ўзгариб туришига сабаб бўлган. Бунинг таъсирида палеоген давридаги тропик иқлимли зоналар чегараси неоген даврида анча қисқарган, тўртламчи даврда ҳоз. ҳолатига яқин бўлган. Иссиқ тропик иқлимли жойларнинг қисқариши шим. да музликларни юзага келтирган. Тўртламчи даврда бу ерларни 4 марта муз қоплаганлиги ва бу музликлар катта майдонларга тарқалиб, Кавказ, Татра, Альп тоғларида музликлар пайдо бўлганлиги аниқланган.

Иқлимнинг ўзгариши чўкинди тоғ жинслари қатламларининг қалинлигига, ҳосил бўлишига ҳам катта таъсир кўрсатди. Тоғларнинг нураши, чўл ва даштларнинг пайдо бўлиши, вулканлар ҳаракатининг кучайиши тог жинсларида ўз аксини топган. Бу жинсларда турли конлар, айниқса, нефть, газ, марганец, кўмир, туз конлари ва б. бор. Ер юзида қазиб олинадиган нефть миқдорининг ярмидан кўпи Каймансимон тошбақалар (палеоген, неоген даврлари) билан боғлиқ. Фарғона ва Сурхондарё вилоятларидаги нефть ва газ конларининг катта қисми ҳам шу қатламлардан топилган.

Каймансимон тошбақалар органик дунёсида ёпиқ уруғли ўсимликлар ва сут эмизувчи ҳайвонлар ҳукмрон мавқеини эгаллаган. Тўртламчи даврнинг бошларида одам пайдо бўлган деб тахмин қилинади, бу Каймансимон тошбақалар учун муҳим қодиса булган. Денгизларда 2 тавақалилар, қориноёқли моллюскалар, кремнийли ва оҳакли микроорганизмлар ҳам кенг ривожланган. Яна қ. Неоген системаси (даври), Палеоген системаси (даври) ва Туртламчи система давр().

Ад.: Фатхуллаев F., Ҳусанов С, Тарихий геология ва палеонтология асослари, Т., 2002.