КАЙМАНЛАР

КАЙМАНЛАР (Caiman) — аллигаторлар оиласига мансуб судралиб юрувчилар учта уруғининг умумий номи. Аллигаторлардан бурун бўшлиғида суяк тўсқичининг бўлмаслиги ва суякли косаси (зирҳ)нинг борлиги билан фарк, қилади. 5 тури Жан. ва Марказий Америка сувларида тарқалган. Қора кайман энг йириги, бўйи 5 м келади. Амазонка дарёси ҳавзасида яшайди. Ургочиси 30 — 40 дона тухум (уз. 9 см ча) қўяди. Асосан, балиқ билан озиқланади.