КАЙМАН ОРОЛЛАРИ

КАЙМАН ОРОЛЛАРИ — Кариб ден гизидаги ороллар, Вест-Индияда, Ямайка о. дан шим.-ғарбда. Буюк Британия мулки. Катта Кайман, Кичик Кайман ва Кайман-Брак о. ларидан иборат. Умумий майд. 259 км2. Аҳолиси 20 минг кишидан ортиқ, асосан, креол, негр ва мулатлар. Расмий тил — инглиз тили. Маъмурий маркази — Жоржтаун ш. Денгиз ҳайвонлари (акула, тошбақа, балиқ ва б.) овланади. Аҳоли тропик деҳқончилик б-н шуғулланади. Қимматбаҳо ёғоч тайёрланади. Халқаро банк операцияларининг йирик маркази. Туризм ривожланган. Оролни 1503 й. да X. Колумб очган.