КАЙЛАЖА

КАЙЛАЖА — қад. ҳажм ўлчов бирлиги; ишлатилиш даври ва жойига қараб қиймати ҳар хил бўлишига қарамасдан, 10-а. дан Эронда, Ўрта Осиёнинг баъзи жойлари ва б. мамлакатларда қўлланилган. 1 К. 1,875 кг буғдойга ёки 2,5 л га тенг бўлган. Шарқий Эронда 1 К. 1523,4 г буғдойга ёки 2 л га, Озарбайжонда 1 К. 1,354 кг буғдойга ёки 1,75 л га, Фаластинда 1 К. 6,3 л га тенг бўлган. Абу Али ибн Синонинг маълумотига кўра, 1 К. 1275 г нарса сиғадиган ўлчов идиши бўлган, агар шу нарсани буғдой дейилса, у ҳолда 1 К. нинг ҳажми тахм. 1,65 н – 1,75 л га тўғри келади.