КАВЕНДИШ ТАЖРИБАСИ

КАВЕНДИШ ТАЖРИБАСИ — Ернинг гравитацион тортишиш доимийси уни аниқлаш тажрибаси. Бу тажрибани 1798 й. да биринчи бўлиб Г. Кавендиш ўтказган. Кавендиш тажрибасида массалари аниқ ўлчанган, бир-бирига тенг, горизонтал стерженга маҳкамланган ва кварц ипга осилган қўрғошин шарчалардан иборат қурилмадан фойдаланилган. Ҳар бирининг массаси М бўлган иккита қўрғошин шарча т массали шарчалар яқинига келтирилади. Кавендиш тажрибасида т = 730 г = 0,73 кг; М = 158 кг. М ва т орасидаги гравитацион тортишиш стерженни айланишга мажбур қилади ва кварц ип буралади. Ипнинг буралиш моментидан тортишиш кучи ва т б-н М массалар орасидаги масофа аниқ ўлчаб олинади. Натижада у формуладан Ернинг гравитацион доимийси топилади. Кавендиш тажрибаси бир неча марта қайтарилиб, у = 6,685-10-«см3/гх2 эканлиги маълум бўлди. Бу тажрибага асосланиб Ер ва д» 2. б. сайёралар массаси аниқланади.