КАВАЛЬЕРИ

КАВАЛЬЕРИ (Cavalieri) Бонавентура (1598, Милан — 1647.30.11, Болонья) — италиялик математик. 1629 й. дан Болонья ун-тида мат. кафедрасини бошқарган. «Геометрия» асарида юза ва ҳажмларни аниқлашнинг янги усули («бўлинмаслар усули»)ни ишлаб чиққан (1635). Кавальерида ясси фигураларнинг параллел ватарлари ёки фазовий фигураларнинг параллел кесимлари бўлинмас ҳисобланади. Кавальери бу фигуралар учун бўлинмас йиғиндилар тушунчасини киритган. Кавальери ишлари чексиз кичик миқдорларни ҳисоблашнинг шаклланишида катта роль ўйнаган.