КАВАЛЬЕРИ ПРИНЦИПИ

КАВАЛЬЕРИ ПРИНЦИПИ — текисликдаги фигуралар юзини, фазодаги жисмлар ҳажмини ўлчашга зид принцип. Унга кўра:

1) иккита ясси фигура параллел тўғри чизиқлар билан кесишганда бир-бирига тенг ватарлар ҳосил бўлса, бу икки фигуранинг юзи ўзаро тенг бўлади; 2) фазодаги икки жисм параллел текисликлар билан кесишганда юзлари бир-бирига тенг кесим (фигура)лар ҳосил бўлса, бу икки жисмнинг ҳажми ўзаро тенг бўлади. Бу принцип аслида теорема бўлиб, уни Галилейнинг шогирди итальян математиги Б. Кавальери исботлаган. Кавальери принципи юнон математикларига маълум бўлиб, уни исботсиз қабул қилган ҳолда кўллаганлар.