КАВАБАТА

КАВАБАТА Ясунари (1899.11.6, Осака ш. — 1972.16.4, Дзуси) — япон ёзувчиси. Япон санъат акад. аъзоси (1953). 20-й. ларда янги сенсуалистларнинг модернистик гуруҳига яқинлашган. Биринчи асари — «Идзунлик ўйинчи» (1926)да болалик хотиралари лирик ҳикоя қилинган. Кавабатанинг ўзига хос бадиий услуби шоирона ҳис-туйғулардан иборат «Қорли ўлка» (1937) қиссасида намоён бўлган. Санъат даражасига кўтарилган қад. урф-одатлар — чой билан боғлиқ удум «Минг қанотли турна» (1951) қиссасининг асосий мавзуини ташкил этади. «Тоғлар ноласи» (1953), «Эски пойтахт» (1961) романлари ички лиризм билан суғорилган, «Уйқудаги нозанинлар» (1961) қиссаси ёлғиз қолган кекса инсон ҳаёти ҳақида. Кавабата бир қатор эсселар («Гўзалликнинг яратилиши ва мавжудлиги» ва б.) муаллифи. «Уйқудаги нозанинлар» қиссаси ўзбек тилига таржима қилинган (2001 й., таржимон Учқун Назаров). Нобель мукофоти лауреати (1968).