КАУСТОБИОЛИТЛАР (юн. kaustos – ёнувчи, био… ва lithos — тош) — органик моддалардан ҳосил бўлган ёнувчи фойдали қазилмалар. Геологик-геокимёвий омиллар таъсирида ўсимлик, ҳайвонот организмларининг қайта ўзгаришидан вужудга келади. 2 гуруҳга: кўмир (торф, қазилма кўмир, ёнувчи сланецлар) ва нефть ва нафтоид (нефть, асфальт ва б.) га бўлинади. Каустобиолитлар терминини фанга немис олими Г. Потонье киритган (1888) ва уларни сапропелит, гумит валиптобиолитларга бўлишни таклиф этган. Каустобиолитлар нингаралаш типлари (сапрогумитлар, литисапропелит ва б.) ҳам учраб туради. Ўзбекистон жан. ва ғарбида, Оҳангарон водийси ва б. регионларда мавжуд.