КАУЧУКЛИ ДАРАХТЛАР — баъзи қисмларида табиий каучук ҳрсил бўладиган дарахтлар. Кайси тўқималарида каучук тўпланишига қараб, Каучукли дарахтлар латекс л и (каучук сутшира — латекс таркибида бўлади), паренхимали (каучук новда ва илдиз паренхимасида тўпланади), хлоренхи мал и (каучук ёш новда ва баргларнинг яшил тўқималарида йиғилади) хилларга бўлинади. Латексли дарахтлар саноат аҳамиятига эга бўлиб, улардан осон йўл билан кўп микдорда каучук олинади. Мас, бразилия гевеясида дунё бўйича олинадиган табиий каучукнинг 95% бўлади; қолган 5%и тропиклардаги бошқа латексли дарахтлар (сапиум, маниок, фикус, ландольфия)дан олинади. Ўзбекистонда Каучукли дарахтлардан тоғ сақич ўсади.