КАТХИЯВАР

КАТХИЯВАР — Ҳиндистон ғарбидаги ярим орол. Арабистон денгизининг Камбей ва Кач қўлтиқлари оралиғида (денгизга 200—250 км гача кириб борган). Майд. 40 минг км2дан зиёд. Рельефининг аксар қисми текислик, марказий қисмида базальт ва гнейсли плато ва қатор тепалар (энг баланд жойи 1117 м) бор. Ўсимлик дунёси саванна ва сийрак ўрмонлардан иборат. Миллий парк ташкил этилган.