КАТУНЬ ТИЗМАСИ — РФ нинг Олтой Республикасидаги тоғ тизмаси. Катунь, Аргут ва Берель дарёлари сувайирғичи. Уз. 150 км., бал. 4506 м гача (Белуха тоғи). Метаморфик сланец ва гранитдан таркиб топган. Музликлар бор (умумий майд. 279 км2). Ён бағирлари 2000—2200 м баландликкача тилоғоч ва кедр ўрмонлари, ундан юқорилари альп ўтлоқлари билан қопланган.