КАТТАУНГУР ҒОРИ

КАТТАУНГУР ҒОРИ — Нурота тог тизмасининг жан. ён бағрида (Навоий вилояти Хатирчи тумани), 950 м баландликда, Кррағоч дарёси (Зарафшоннинг ўнг ирмоғи) ўзанидан 60 м юқорида жойлашган. Тошкўмир даврига мансуб оҳактошларда ҳосил бўлган. Ғорнинг равоқсимон шаклдаги кириш қисми шарққа қараган. Ғор ичкарисида 23 м масофада охактошли устун (бал. 3 м) мавжуд. Саҳни гил билан қопланган, қуш ва ҳайвон қолдиқлари тўпланиб қолган. Девор ва шипида мумиё белгиларини учратиш мумкин. Ғорнинг умумий уз. 40 м, майд. 990 м2, ҳажми 558 м3.