КАТТАСОЙ

КАТТАСОЙ (бошланишида Оқсув) — Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги сой. Дукантсойнинг энг катта чап ирмоғи. Чатқол тоғ тизмасининг жан. ён бағирларидаги (2000 м) булоқлардан бошланади. Уз. 20 км, ҳавзасининг майд. 86 км2, 46 та кичик ирмоғи бор. К. ён бағирлари баланд кўтарилган тор водийда, катта нишабликдаги серостона тошлоқ ўзанда оқади. Анча серсув, йиллик ўртача сув сарфи 1,0 — 1,5 м’/сек. Каттасой баҳорда тўлиб оқади, ёзнинг охири ва куз ойларида эса суви камайиб кетади. Каттасойдан Янгиобод ш. сув олади. шаҳар атрофидаги ерлар суғорилади.