КАТТА ЗОНД ОРОЛЛАРИ

КАТТА ЗОНД ОРОЛЛАРИ — Малой архипелагииинт асосий қисми. Майд. 1,4 млн. км2. Таркибида Суматра, Ява, Калимантан, Сулавеси о. лари бор. К. З. о. да Индонезиянинг катта қисми, Малайзия ва Брунейнинг бир қисми жойлашган. Рельефи тоғли, бал. 4101 м гача (Кинабалу тоғи). Фаол вулкан ҳаракатлари бўлиб туради. Ўсимлиги, асосан, экваториал ўрмонлардан иборат. Қалай рудаси ва нефтнинг йирик конлари бор. Тропик деҳқончилик билан шуғулланилади.