КАТТА ВИКТОРИЯ ЧЎЛИ

КАТТА ВИКТОРИЯ ЧЎЛИ — Австралиянинг жан. қисмидаги чўл, 26—30° ж. к. лар оралиғида. Майд. 300 минг км2. Шарқда Стьюарт тизмасидан ғарбда Шўр кўллар деб аталган текисликкача 1200 км га чўзилган. Кенглиги 550 км гача, ўртача бал. 150—300 м. Ер юзаси жўякли қумлардан иборат бўлиб, улар бошоқли ўсимлик илдизлари билан мустаҳкамланган. Пастқам жойларида акация ва паст бўйли эвкалиптлар ўсади. Йиллик ёғин 125—250 мм. Чўлда сув деярли йўқ, шу сабабдан юриш жуда қийин. Катта Виктория Чўлини биринчи марта 1875 й. да инглиз тадқиқотчиси Э. Жайлос кесиб ўтган. Миллий парк бор.