КАТТА ЎРДА, Улуғ Ўрда — Олтин Ўрдацан ажралиб чиққан татарлар давлати (1433—1502). Шим. Қора денгизнинг шим. соҳили ва Қуйи Волга бўйи қудудидан иборат бўлган. 1434—59 й. ларда Тўхтамишнннт ўғли Сайид Аҳмад К. Ў. хони бўлган. Катта Ўрда татарларининг асосий машғулоти содда деҳқончилик б-н уйғунлашиб кетган кўчманчи чорвачилик эди. Катта Ўрда яйловлари Волгадан Днепргача ёйилиб кетган. Катта Ўрдада манғит амирлари катта сиёсий мавқени эгаллашган. Аҳмад хонлиги даврида (1459—81) Катта Ўрда вақтинча кучайган, у 1480 й. Русни кайтадан мўгулларга тобе этишга уринган. Русга қилинган муваффақиятсиз юришдан сўнг, Русь давлати узил-кесил мўғуллар истибдодидан халос бўлган. 1486 — 91 й. ларда Қрим хони Менгли Гарай Катта Ўрдага қаттиқ зарба берган ва 1502 й. да эса уни тугатган.