КАТТА ЎРАДАРЁ — Қашқадарё вилоятидаги дарё. Ғузордарёнинг ўнг ирмоғи. Ҳисор тизмасининг ғарбий қисмидаги Харкуш довонидан (3448 м) Эгрисув номи билан бошланади. Уз. 113 км, ҳавзаси 1410 км2. Дарё, асосан, тоғлар орасида оқади. Йирик ирмоқлари: Қизилсой, Алматсой, Зарангбулоқ, Шўрсув ва б. Ўртача йиллик сув сарфи 4,6 м3/сек, йиллик оқими 140 млн. м3. Қор, ёмғир ва булоқ сувларидан тўйинади. Март-май ойларида суви кўпаяди. Пачкамар сув омборига қуйилади. Атрофдаги қ. х. ерларини ва шу ердаги қишлоқларни сув билан таъминлайди.