КАТТА МАСЖИД

КАТТА МАСЖИД (Жоме масж и д) — Жазоирдаги меъморий ёдгорлик (1096). Тарҳи 45,5×33 м, асосий ўқи қиблага қараган 11 нефли. Ҳовлиси кичикроқ бўлиб, деворлари Марокаш (Мағриб)даги Қутубия масжидини эслатади. Масжид хонасидаги тақасимон қатор равоқлар икки қаторли устунларга таянган. Меҳроб равоғининг безаги кунгурали. Минораси (шим.-шарқий бурчагида) 1322 й. да тўртбурчак шаклда қайта қурилган. Катта масжид ёрқин ва содда кўриниши билан ажралиб туради. Унда ёғоч ўймакорлигининг 11-а. га оид ноёб намунаси сақланган.