КАТТА ҲИСОР КАНАЛИ

КАТТА ҲИСОР КАНАЛИ — Ҳисор водийсидаги канал. Тожикистон ва қисман Ўзбекистон ҳудудидан ўтади. 1938 — 42 й. лари қурилган. Уз. 50 км. Сув сарфи 68 м1/с. Тожикистонда 9,4 минг га, Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти Денов туманида 10 минг га ерни суғоради. Канал орқали Варзоб дарёси суви Қоратоғ дарёсига оқади. 70 га яқин гидротехника иншооти бор. Каналнинг йирик шохобчалари: сув сарфи 2 дан 6 м3/с гача бўлган Говкуш, Чоракорон, Кампирқалъа, Ҳисор, Янгиобод, Ойим. Каналга қурилган тўғондан бевосита Душанба шохобчаси (уз. 2,5 км, сув сарфи — 10 м3/с) бошланади, ундан Алачабоф каналига сув берилади.