КАТТА АВСТРАЛИЯ ҚЎЛТИҒИ

КАТТА АВСТРАЛИЯ ҚЎЛТИҒИ — Ҳинд океанидаги қўлтиқ. Австралиянинг жан. қирғоғи ёнида. Пейсли ва Банке бурунлари оралиғида. Майд. 1335 минг км2. Чуқ. 5690 м гача. Шарқий қисмида Спенсер ва Сент-Винсент қўлтиклари қуруқлик ичига анча кириб борган. Катта Австралия Қўлтиғининг шарқий қисмида Кенгуру о. бор. Денгиз суви 3,6 м гача кўтарилади. Йирик порти — Аделаида.