КАЦ

КАЦ (Katz) Бернард (1911.24.3, Лейпциг) — инглиз физиологи. Лейпциг ун-тини тугатган (1934). 1935 й. да Буюк Британияга кўчиб келган. Лондон Қироллик жамияти аъзоси (1952 й. дан) ва унинг вице-президенти (1965 й. дан). Мускулларда биоэнергетик потенциалларни ва ҳужайра мембраналарининг физиккимёвий хусусиятларини ўрганган. Нерв ҳужайраларидан мускул ҳужайраларига импульеларнинг узатилиш механизмларини аниқлаган, простагландинларни кашф этган. Нобель мукофоти лауреати (1970, Ж. Аксельрод ва У. Эйлер билан ҳамкорликда).