КАТРМЕР (Quatremere) Этьенн Марк (1782.12.7 – Париж – 1857.18.9) – француз шарқшуноси. Ёзувлар академияси аъзоси, Руан унти юнон адабиёти проф. (1815), Коллеж де Франсда сом тиллари ҳамда жонли шарқтиллари мактабида форс тили проф. (1819). Ибн Халдун, Рашидуддин, Макризий асарларини илмий ўрганиб, нашр эттирган. Хрестоматиясида Алишер Навоийнинг «Муҳокамат уллуғатайн» ва «Тарихи мулуки Ажам»ини эълон қилган (1841). Катрмер бундан ташқари, Шарқ мамлакатлари, кўпроқ Миср тарихи, тарихий геогр. си ва адабиётига оид асарлар муаллифи.