КАТМАИ — Алеут тизмасининг шим. қисмидаги ҳаракатдаги вулкан. Аляска я. о. да. Бал. 2047 м. Андезит ва дацитлардан тузилган. 1912 й. 6 июнда портлаш характеридаги кучли отилиш рўй берган; кратери ўрнида диаметри 1,5 км, чуқ. 1200 м бўлган кўлли вулкан оғзи ҳосил бўлган. Сўнгги марта 1921 й. да отилган. Катмай миллий парки таркибида. Ён бағрининг пастки қисми игна баргли ва майда баргли ўрмонлар, бутазорлар, юқори қисми тундра ўсимликлари билан қопланган. Шим.-шарқий ён бағрида музликлар бор. Фаунаси таркибида аляска қўнғир айиғи; 150 турга мансуб қушлар учрайди. Туризм ривожланган.