КАТЛА

КАТЛА — Исландия жан. даги ҳаракатдаги вулкан. Бал. 970 м. Базальт лаваларидан тузилган. Мирдальсйёкюдль музлигининг жан.-шарқий қисми б-н қопланган. Муз остидаги отилишлар музнинг интенсив эришига олиб келади ва бунинг натижасида қўшни худудларни сув босади. Оқим катта миқдорда пирокластик материалларни оқизиб чиқариб, зандрлар кўринишида Катла атрофига ёяди. 10-а. дан бошлаб 14 марта кучли отилишлар кузатилган, улардан сўнггилари 1918, 1934 ва 1955 й. ларда бўлган.