КАТИНЬ (Катин ўрмони) — Смоленскдан 14 км ғарбда, Гнёздово т. й. станцияси атрофида жойлашган мавзе. 1930-й. ларда оммавий қатағон қурбонлари — совет фуқаролари кўмилган жой. 1940 й. баҳорида НКВД органлари 1939 й. кузида асир олиниб Козельск лагерида сақланаётган 4 мингдан зиёд поляк офицерларини Катиньга келтириб йўқ килганлар. 1989 й. К. да мемориал ёдгорлик ўрнатилган.