КАТЕНОИД

КАТЕНОИД (лот, catena — занжир ва юн. eidos — кўриниш) — занжир чизиқнинг ўз ўқи атрофида айланишидан ҳосил бўладиган сирт. К. айланиш сиртлари ичида ягона минимал сирт. Текисликлари марказларини туташтирувчи тўғри чизиққа перпендикуляр бўлган икки сим айлана совун кўпигига ботириб олинса, бу айланалар орасида ҳосил бўлган юпқа парда К. шаклини олади.