КАТАТОНИЯ

КАТАТОНИЯ (юн. katatonos — таранг) , кататоник синдром — киши руҳиятининг бузилиши, Кататониянинг 2 шакли фарқ қилинади: мускуллар таранглашиб, қотиб қолиш (кататоник карахтлик, ступор) ҳамда ҳаракат ва нутқ қўзғалувчанлиги қолати (бунда бемор ашула айтади, рақсга тушади, ўзини ҳар хил алфозга солади, гоҳ шодланади, гоҳ ваҳимага тушади ва ҳ. к.). К. шизофрения ва психоз синдроми бўлиб, интоксикация, инфекция ёки бош миянинг органик зарарланиши натижасида келиб чиқади. Кататонияда эс-ҳуш сақлансада унда галлюцинация ва алаҳлаш ҳолати кузатилади.