КАТАРМАЯ ТОҒЛАРИ

КАТАРМАЯ ТОҒЛАРИ — Зиёвуддин тоғларининг тармоғи, Самарқанд вилояти ҳудудида. Энг баланд жойи 818 м, уз. 20 км чамасида. Бир неча антиклиналь структурадан иборат. Тоғ жинси қатламлари жойларда интрузиялар билан мураккаблашган. Катармая тоғларининг жан. ён бағри анча тик ва қуруқ сойлар билан парчаланган. Шим. ён бағри Зарафшон водийсига зинапоясимон пасайиб тушади. Куэста рельеф шакллари учрайди. Катармая тоғларининг оддий ва тўқ бўз тупроқларида шувоқ, тошлоқли жойларида тиконли бодом, қумоқли тупроқларда қўнғирбош, илоқ ўсади, гулисафсар ва буғдойиқ кенг тарқалган. Яйлов сифатида фойдаланилади (ўртача маҳсулдорлиги 1—3 ц/га).