КАТАЛЬПА

КАТАЛЬПА (Catalpa) — бигнониядошлар оиласига мансуб манзарали ўсимликлар туркуми. Барги оддий, узун, йирик. Гули оқ, қўнғироқсимон, тўпгули шингил ёки рўваксимон. Меваси узун (20—40 см), кўп уруғли. 2 паллали, дуккаксимон. Уруғи ясси, учи кокилли. 14 тури бор. Уруғи, қаламчаси ва илдиз бачкисидан кўпайтирилади. Ёғочи енгил, юмшоқ, чиришга чидамли.